Самарқанд ярим марафонини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Samarkand Half Marathon - Самарқанд ярим марафонининг ташкилий масалаларига бағишланган онлайн йиғилиш ўтказди.
Йиғилиш доирасида Самарқанд ярим марафонини ўтказиш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.
Азиз Абдуҳакимов бу йил ярим марафон виртуал форматда ўтиши, Самарқандда эса турли мамлакатларнинг профессионал атлетлари ғолиблик учун кураш олиб боришини таъкидлади.
Пойга тўғридан-тўғри эфирда узатилади. Мусобақа вилоятлар ўртасида ўтказилиб, иштирокчилар ўз ҳудуди биринчи ўринни эгаллаши учун энг катта масофани босиб ўтиши керак бўлади.
Илк марта ярим марафон иштирокчилари учун икки қўшимча формат тақдим этилади: Болалар пойгаси ва Скандинавияча юриш.
Жорий йилда ярим марафонда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон, гимнастикачи, Олимпия ўйинлари совриндори Оксана Чусовитина, боксчи, 2016 йилги Олимпия ўйинларининг кумуш медаль совриндори Шаҳрам Ғиёсов, футболчи, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов, оғир атлетикачи, Осиё ва жаҳон чемпиони, 2016 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби Руслан Нуриддинов, шунингдек блогер ва UzA директор ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев, блогер ва Alter Ego канали муаллифи Кирилл Альтман ва бошқалар қатнашади.
Samarkand Half Marathon’ни ўтказишдан тушган барча маблағлар Ўзбекистондаги аутизмдан азият чекувчи болалар интернатларидан бирида бадиий студия очишга йўналтирилади, хоҳловчилар учун эса маъруза ва семинарлар ҳам ўтказиш режалаштирилган.
Samarkand Half Marathon – Маданият ва санъат жамғармаси томонидан Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида ташкил қилинувчи, ҳар йили ўтказилувчи хайрия пойгаси.
Хайрия пойгасига 1 ноябрь куни старт берилади. Унда бутун дунё мамлакатлари фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024