Ўзбекистон | 07:27 / 27.09.2020
8127
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 500га яқин янги ҳолат аниқланиб, 500дан ортиқ бемор тузалди

26 сентябрь куни Ўзбекистонда 491 кишида коронавирус аниқланиб, 504 киши тузалгани ва 4 киши вафот этгани тасдиқланди. Кунлик касалланиш кўрсаткичи қаторасига иккинчи кун 500дан кам бўлди.

Расмий статистикада жами ҳолатлар сони 55 мингга яқинлашди: ҳозиргача 54 953 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 51 458 нафари тузалган.

Қурбонлар сони камида 4 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича 454 нафарга етди.

Янги ҳолатлар (+491)

Кун давомида республиканинг 8 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги ҳолатлар аниқланган.

  • Тошкент шаҳрида 310 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 84 ҳолат; 
  • Наманган вилоятида 29 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 15 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 14 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 14 ҳолат;
  • Жиззах вилоятида 13 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 12 ҳолат.

Тузалганлар (+504)

Кун давомида республиканинг 8 ҳудудида жами 504 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 51 минг 458 нафарга етди (93 фоиз).

  • Тошкент шаҳрида 308 нафар;
  • Тошкент вилоятида 108 нафар;
  • Наманган вилоятида 30 нафар; 
  • Андижон вилоятида ҳам 16 нафар;
  • Жиззах вилоятида ҳам 16 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 10 нафар;
  • Хоразм вилоятида 4 нафар бемор тузалди. 

ССВ 26 сентябрь куни яна 4 нафар бемор вафот этгани ва шу вақтгача расмий статистикага киритилган ўлим ҳолатлари сони 454тага етгани ҳақида хабар қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3041 нафар бемордан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид