"Ўзбекнефтгаз": Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухородаги инвестицион ва модернизация ишлари ҳолатини ўрганди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва ишчи гуруҳ аъзолари даставвал Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлдилар. Заводда 2020 йил 9 ойлиги якунлари, йил якунлари ва 2021 йилда режалаштирилган тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда заводни модернизация қилиш орқали, АИ-80 русумли автобензиндан тўлиқ воз кечилиши, 100 фоиз юқори октанли АИ-91, АИ-93, АИ-95 русумлардаги автобензин ишлаб чиқариш имконияти яратилиши, водород тозалиги 99,9 фоизга етказилиши бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, эришилган иқтисодий самара, заводни модернизация қилиш ва қайта қуриш лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар, автоматлаштириш, рақамлаштириш борасида қилинаётган тадбирлар жойида ўрганилди.
Бошқарув раиси цех ва бўлимларга ташриф буюриб, у ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар билан суҳбатда бўлди ва энг асосийси уларнинг яшаш ҳамда ишлаш шароитларини янада яхшилаш, мавжуд муаммоларни аниқлаб, бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.
Бошқарув раиси автоматлаштириш ва рақамлаштириш жараёнига алоҳида тўхталар экан, энг аввало, технологик жараёнларни автоматик бошқариш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ диспетчерлик хизмати томонидан заводдаги ҳолатни тўлиқ кузатиб туриш ҳамда назорат қилинишини таъминлаш лозимлиги таъкидланди.
Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари углеводород қазиб чиқариш суръатини ошириш, лойиҳавий қудуқларни бурғилаш ва таъмирлаш ишларини сифатли ҳамда ўз вақтида якунлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳолатини ўрганиш учун Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.
Бошқарув раиси бошчилигида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Газли" газни қайта ишлаш заводида инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиш жараёни, газ қазиб чиқариш кўрсаткичларининг 9 ойлик натижалари ва 4-чоракда бажариладиган ишларга оид сайёр йиғилиш ўтказилди.
Инвестицион лойиҳалар доирасидаги газ сиқув компрессори жорий йилнинг 5 октябрига қадар якунланиши ҳамда ишга туширилиши, Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 6-цех тармоғини 1 октябрга қадар ишга тушириш бўйича топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
Бошқарув раиси Газлидаги бу ташрифи давомида қудуқларни бурғилаш, таъмирлаш, табиий газ қазиб чиқариш ҳолатига алоҳида эътибор бериб, Газли ҳудудида қидирув ва излов қудуқларидан 4 та қудуқ қазилиб синов ишларидан сўнг ижобий натижа олиниб, ишлатишга топширилганини эътироф этди.
Йил охиригача 12 та қудуқда ҳам қидирув ва излов-бурғилаш ишларини режалаштиргани, бироқ амалда уларнинг сонини 15 тага етказиш, ўз навбатида ишга қўшиш топшириғи берилди.
Шунингдек, газдан пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси бўйича муаммоли масалалар жойида ўрганиб чиқилди ва зарур техник жиҳозларни сотиб олишни тезлаштириш ёки турдош ташкилотлардан олиб келиш вазифаси белгилаб берилди.
Ўз навбатида, Газлидаги объектларда давом этаётган қурилиш-монтаж ишлари бирма-бир ўрганилди, ишни янада жадаллаштириш, куз-қиш мавсумида ишчилар учун қулай шароит яратиш кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, ишчи-ходимлар билан суҳбатда бўлган Бошқарув раиси уларнинг яшаш ва ишлаши учун мавжуд бўлган муаммолар билан қизиқди ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар, муаммолар бартараф этилиши бўйича топшириқлар берилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024