Ўзбекистон | 00:29 / 29.09.2020
32116
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 500га яқин янги ҳолат қайд этилди

28 сентябрь куни Ўзбекистонда 477 кишида коронавирус аниқланиб, 501 киши тузалгани ва 2 киши вафот этгани тасдиқланди. Кунлик касалланиш кўрсаткичи қаторасига учинчи кун 500дан кам бўлди.

Расмий статистикада жами ҳолатлар сони 56 мингга яқинлашмоқда: ҳозиргача 55 878 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 52 466 нафари тузалган.

Қурбонлар сони камида 2 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича ўлим ҳолатлари сони 461 нафарга етди.

Янги ҳолатлар (+477)
Кун давомида республиканинг 7 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.

  • Тошкент шаҳрида 309 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 91 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 35 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 16 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 13 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 9 ҳолат; 
  • Навоий вилоятида 4 ҳолат.

Тузалганлар (+501)
Кун давомида республиканинг 7 ҳудудида жами 501 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 52 минг 466 нафарга етди (94 фоиз).

  • Тошкент шаҳрида 303 нафар, 
  • Тошкент вилоятида 98 нафар, 
  • Наманган вилоятида 54 нафар, 
  • Бухоро вилоятида 18 нафар, 
  • Андижон вилоятида 13 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 9 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 6 нафар бемор тузалди. 

ССВ 28 сентябрь куни яна 2 нафар бемор вафот этгани ва шу вақтгача расмий статистикага киритилган ўлим ҳолатлари сони 461тага етгани ҳақида хабар қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 951 нафар бемордан 670 нафари оғир, 272 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид