Жаҳон | 19:50 / 29.09.2020
51474
2 дақиқада ўқилади
Кувайт амири вафот этди
Шайх илгари Кувайт ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият кўрсатган ва 1990-91 йиллардаги Ироқ билан урушдан сўнг ушбу мамлакат билан яқинлашиш учун фаол ҳаракат қилган.
Кувайт амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Сабоҳ 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ал-Арабийя телеканали хабар бермоқда.
Амир АҚШда оламдан ўтган - у июль ойида тиббий кўрик учун учиб келганди. Кейинроқ у муваффақиятли операция қилингани ва реабилитация жараёнини ўтаётгани хабар қилинганди.
Унинг ўрнини ўгай укаси, 83 ёшли шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ эгаллаши мумкин. Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Сабоҳ АҚШга кетгач, унинг вазифаларини қисман Навоф ал-Жобир ас-Сабоҳ бажариб келаётганди.
- Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Сабоҳ муқаддам бир неча ўн йил мобайнида Кувайт ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият кўрсатган ва 1990-91 йиллардаги Ироқ билан урушдан сўнг ушбу мамлакат билан яқинлашиш учун фаол ҳаракат қилган.
- У амир лавозимига 2006 йилда, меросхўр шаҳзода Саад ал-Абдулла ас-Салом ас-Сабоҳ саломатлиги ёмонлашгани сабабли лавозимидан четлатилганидан сўнг тасдиқланган. Сабоҳ демократик ислоҳотлар ўтказган, хусусан, аёллар ҳуқуқи, сўз эркинлиги ва йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқи масалаларида.
- Шайх Сабоҳ амалдаги энг кекса давлат раҳбарлари орасида иккинчи эди. Айни вақтда бу мақом Буюк Британиянинг 94 ёшли қироличаси Елизавета II’га тегишли.
Мавзуга оид
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:30 / 23.10.2024
Кувайт Фарғонада шифохона қуриши мумкин
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
16:30 / 01.10.2024