Наманганда ЙТҲ оқибатида юк машинаси йўловчиси ҳалок бўлди
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шу йил 26 сентябрь куни соат 23:45ларда Тошкент-Ўш йўлининг 272 км.да, MAN русумли юк автомашинани ишонч қоғози билан “Тошкент-Водий” йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб келаётган “Дамас” русумли автомашина орқа қисмига урилиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига ўтиб, ағдарилиб кетган.
Натижада, MAN русумли юк автомашинасида бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Юк автомашинаси ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ва “Дамас” русумли автомашинада бўлган йўловчи бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти ташхислари билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 27 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:35 / 06.11.2024