Ўзбекистон | 00:47 / 30.09.2020
19776
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус: 29 сентябрь куни Ўзбекистонда 476 кишида касаллик қайд этилди

Шу йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистонда 476 ҳолатда коронавирус қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Шу билан бирга, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 466 нафарга етди.

Кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида 504 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 56 354 нафар бемордан 52 970 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 918 нафар бемордан 587 нафари оғир, 261 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид