Жаҳон | 12:57 / 30.09.2020
5026
2 дақиқада ўқилади

Чет элликларга Украинага киришга рухсат берилди

Фото: DW

Украина 28 сентябрь соат 00:00дан бошлаб хорижликларнинг мамлакатга киришига қўйилган тақиқни бекор қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс» Украина давлат чегара хизматига таянган ҳолда.

«Чет элликларнинг кириб келишидаги чекловлар кўрсатилган қарор ўз кучида қолади. Бу ҳукуматнинг 641-сонли қарори. Шу билан бирга, унда 28 августдан 28 сентябр 00:00га қадар чет элликларнинг мамлакатимизга кириши тақиқланганлиги аниқ кўрсатилган. Аслида, бу кеча чет элликларнинг мамлакатимизга киришини тақиқловчи норма ўз кучини йўқотди. Бундан буён чет элликларнинг мамлакатимизга кириши тақиқланмайди», - дея «Интерфакс-Украина»га аниқлик киритди Давлат чегара хизмати вакили Андрей Демченко.

Унинг таъкидлашича, чегарачилар Украина давлат чегарасини кесиб ўтишни тартибга солувчи қонунчилик нормалари, яъни «Чегара назорати тўғрисида»ги қонун, чет эл фуқароларининг мамлакатга кириши ва чиқиши тўғрисидаги ҳукумат қарорига кўра ишламоқда. 

Демченконинг сўзларига кўра, ҳозирда чет элликлар учун Украинага киришда ўзини ўзи яккалаш ёки суғурта полиси билан боғлиқ алоҳида талаблар мавжуд эмас. 

«Ушбу қоида кучини йўқотди, чунки ҳукумат карантин даврида Украинага киришда чет элликлар тўғрисида белгилаб қўйган алоҳида пунктлар мавжуд эмас», - дея қайд этди у. 

Чет элликлар учун Украинага киришни тақиқлаш жорий йилнинг 28 август куни соат 00:00дан 28 сентябрь соат 00:00гача амал қилди.

Мавзуга оид