Ўзбекистон | 15:45 / 30.09.2020
22951
1 дақиқада ўқилади

Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига репатриация қатновлари амалга оширилади

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ватанга қайтиб келишда қулай шароитлар яратиш мақсадида Москва шаҳри «Внуково» аэропортидан Андижон, Урганч, Бухоро, Термиз, Самарқанд, Фарғона ва Наманган шаҳарларига 5–10 октябрь кунлари репатриация қатновлари амалга оширилади.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, қатновларни қуйидаги саналарда ва шаҳарларга амалга ошириш режалаштирилмоқда (парвоз соатлари маҳаллий вақт билан кўрсатилган):

5 октябрь
HY3622 Москва – Андижон 09:40/15:55
HY3616 Москва – Урганч 21:40/03:15

6 октябрь
HY3608 Москва – Бухоро 08:10/14:05
HY3610 Москва – Термиз 21:00/03:15

7 октябрь
HY3606 Москва – Самарқанд 09:20/15:20
HY3616 Москва – Урганч 20:35/02:10

8 октябрь
HY3628 Москва – Фарғона 07:05/13:20
HY3628 Москва – Самарқанд 21:00/03:00

9 октябрь
HY3622 Москва – Андижон 08:50/15:05
HY3608 Москва – Бухоро 20:50/02:45

10 октябрь
HY3620 Москва – Наманган 07:50/14:10

Эслатма: Ушбу қатновлардан фақат COVID-19 ПЗР тестининг (тест қатнов санасидан узоғи билан 72 соат олдин амалга оширилиши керак) манфий натижаси ҳақидаги маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фойдаланиши мумкин. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид