Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доиралари 50 млн долларлик янги келишувларни имзолашди
Душанбеда Ўзбекистон – Тожикистон бизнес-форуми ўтказилди ва форум доирасида икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида янги келишувлар имзоланди.
Маросим Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши доирасида ўтказилди.
Форумда икки томондан давлат органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, хусусий секторлар раҳбарлари бўлган 300дан ортиқ киши иштирок этди.
Иштирокчилар инвестицион муҳит ва туризм, саноат, энергетика, хизматлар кўрсатиш ва бошқа соҳалардаги имкониятлар билан танишишди, шунингдек, ҳамкорлик учун қўшма лойиҳалар кўриб чиқилди.
Форумнинг расмий қисми якунлангач, «Тадбиркорлар тадбиркорлар билан» (B2B) форматида икки томонлама учрашувлар ўтказилди, унинг якунларига кўра ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланди.
Тожикистон Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш қўмитаси маълумотига кўра, форум доирасида давлат ва хусусий сектор субъектлари иқтисодий ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини ўз ичига олган 50 миллион долларлик 15та ҳамкорлик шартномаларини имзолашган.
Мавзуга оид
09:10 / 27.02.2026
Тожикистонда Амир Темур ҳаётига бағишланган ноёб қадимий қўлёзма сақланмоқда
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
09:57 / 17.02.2026
Икки ҳафталик танаффусдан сўнг Имомали Раҳмон яна кўриниш берди
23:19 / 16.02.2026