Ўзбекистон | 19:00 / 30.09.2020
3278
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»: Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида «Ernst & Young Advisory» компанияси билан ҳамкорлик қилинмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 9 июлдаги «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ олдига қатор вазифалар қўйилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида, жамият таркибига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

«Ernst & Young Advisory» компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилиб, «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖда режадаги ишлар бошлаб юборилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ernst & Young Advisory» компанияси ҳамда «Шўртан газ кимё мажмуаси» вакиллари иштирокида ўзаро ҳамкорлик ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан муҳокамалар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, навбатдаги йиғилишда ушбу компания томонидан берилган тавсиялар муҳокама қилиниб, лойиҳаларнинг кейинги босқичларда амалга ошириш борасида берилган бир қатор тавсиялар ўрганиб чиқилди.

Таъкидлаш керакки, ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва харажатларни оптималлаштириш, шунингдек мустақил халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда корхоналар фаолиятини такомиллаштириш – «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз олдига қўйган асосий вазифалардан биридир.

Самарали хизмат кўрсатиш стратегиясини яратиш учун ишончлилик тизимини бошқариш, шу жумладан қурилмаларни таснифлаш ва тоифалаш таклиф этилди.

Фавқулодда тўхталишларнинг асосий сабабини аниқлаш учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимига кирувчи корхоналарда диагностика ва ишончлилик хизматларини яратиш варианти ҳам илгари сурилди.

Эслатиб ўтамиз, қурилмалар тоифаларга ажратилган сўнг, фавқулодда техник захира тузилади ва бу ўз навбатида технологик жараёнларда муҳим бўлган қурилмаларнинг узоқ муддатга тўхтаб қолишини олдини олади ҳамда хом-ашёнинг технологик йўқотишларини камайтиради.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид