Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда ЙТҲ оқибатида бир йўловчи вафот этди, 6 киши жароҳатланди
Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича терговолди текширув давом этмоқда.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида интернетда хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 28 сентябрь куни тахминан соат 22:30да Боғишамол кўчасида (Metro кафесининг рўпарасида) Тошкент вилоятида яшовчи, 29 ёшли Дмитрий Б. Spark русумли автомобилни бошқариш давомида, ҳозирги тахминларга кўра, қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб, 22 ёшли Т.А. бошқарувидаги Hyundai Tucson автомобили билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида Spark автомобили ҳайдовчиси, унинг йўловчилари бўлмиш 30 ёшли Сергей Б., 30 ёшли эркак (шахси аниқланмоқда) ва 35 ёшли Марат Б, Hyundai Tucson ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси, 26 ёшли Юнус Т. бадан шикастлари билан шифохонага етказилди. Шифохонага бориш давомида Сергей Б. ҳаётдан кўз юмган.
Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича терговолди текширув давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026