Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижга ишлаш учун кетган ва ишини йўқотган Ўзбекистон фуқароларига иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилади
Хорижга ишлаш учун кетган ва ишини йўқотган Ўзбекистон фуқароларига иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда 2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.
Қайд этилишича, таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унда коронавирус пандемияси даврида чет элда ишини йўқотган фуқароларнинг иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2020 йил давомида, ижро учун масъуллар - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар. Молиялаштириш манбаси - 20,0 млрд сўм (чет элларда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари).
Бундан олдин, Ўзбекистон аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
20:13 / 19.05.2026
Дунё янги глобал пандемия остонасида турибди – ЖССТ ва GPMB
18:48 / 16.05.2026