Ўзбекистон | 08:32 / 02.10.2020
23838
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

Сафар давомида, шунингдек, бунёдкорлик ишлари, янги корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов 31 июль куни Нукус шаҳрида, 73 ёшида вафот этди. Унда 24 июнь куни коронавирус инфекцияси аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бемор қандли диабет, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Мавзуга оид