Жаҳон | 21:21 / 02.10.2020
9745
1 дақиқада ўқилади

Трампда коронавирус қандай кечаётгани маълум қилинди

Коронавирусга чалинган АҚШ президенти Дональд Трампда касаллик оддий шамоллашдаги каби симптомлар билан кечмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашрига вазиятдан хабардор манбалар хабар қилган.

Фото: Reuters

Манбаларнинг таъкидлашича, Трамп коронавирус чақирувчи касалликни енгил шаклда ўтказмоқда. Маълум қилинишича, АҚШ президенти 1 октябрда Бедминстерда (Нью-Жерси штати) тарафдорлари билан учрашувда ланж кўринган. Трамп у ерда ўнлаб одамлар билан мулоқот қилган.

АҚШ президенти коронавирусга чалингани ҳақида 2 октябрь эрталаб маълум бўлган. Унинг рафиқаси Мелания Трампда ҳам коронавирус аниқланган. Оқ уй шикофори Шон Конлининг айтишича, Трамп ва унинг рафиқаси ўзларини яхши ҳис қилишмоқда ва даволаниш вақтида Оқ уйда қолишмоқчи. Трамп ўз ваколатларини ҳозирча вице-президент Майк Пенсга беришга шошилмаяпти.

Мавзуга оид