Англиянинг Норвич университети ва Тошкент давлат стоматология институти ўртасида меморандум имзоланди
Бугунги пандемия шароитида тиббиёт бўйича халқаро муҳокамаларни олиб боришнинг аҳамияти ошиб бормоқда. Бунинг учун тиббиётда хорижий тилларни, хусусан, инглиз тилини чуқур билиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Республика тиббиёт олий таълим муассасалари орасида етакчилик қилаётган Тошкент давлат стоматология институти, бугунги кунда, таълим жараёнларини дунё стандартлари даражасига олиб чиқиш учун хорижий мамлакатларнинг ривожланган олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасини кенгайтирмоқда.
Институт жамоаси бакалавриатура ва магистратура талабаларини, клиник ординаторлар жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган рақобатбардош кадр қилиб етиштириш мақсад қилинган. Дунёнинг 100 дан ортиқ таълим муассасалари, илмий марказлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, институтнинг ҳамкорлари бўлиб, ушбу мақсадга эришишда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Тиббиётда инглиз тилини ўқитиш ва ўрганиш ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бунинг учун инглиз тили билан бир қаторда, жаҳон тиббиёт ҳамжамиятида қабул қилинган тиббиёт атамаларини мукаммал ўзлаштириш ҳамда интеграция қилиш педагог ва талабадан қўшимча билим, меҳнат талаб этади.
“Инглиз тилини ўқитиш” соҳасида катта тажрибага эга бўлган Норвич Тилларни ўқитиш университети билан меморандум имзоланди. Норвич Тилларни ўқитиш университети билан ҳамкорлик меморандуми имзолашдан бирламчи мақсад, айнан чет тилини мукаммалроқ ўргатиш соҳасида институт педагогларининг салоҳиятини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, дарс жараёнига инновацион таълим технологияларни кенг жалб этишдир.
Тадбирда Норвич университетининг NILE тиллар ўрганиш университети директори, профессор Том Киддл иштирок этди. У Ўзбекистон олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар қамрови, барча вазирлик ва ташкилотлар ҳамжиҳатликда иш олиб бораётганлиги, шунингдек, Тошкент давлат стоматология институти раҳбарияти бу жараёнларда фаол иштирок этиб, педагоглар салоҳиятини ошириш орқали талабаларга билим бериш жараёнини такомиллаштиришлари ҳақида алоҳида айтиб ўтди.
Тошкент давлат стоматология институти ректори, профессор Н.Ҳайдаров барча соҳаларга оид замонавий адабиётлар, илмий изланишлар, тажрибалар глобал тармоқда инглиз тилида чоп этилиши ҳақида сўз юритди. Барчамиз гувоҳи бўлаётганимиз – бугунги кундаги пандемия пайтида бутун дунё шифокорлари ўрганилмаган, нотаниш душман билан жанг қилгандек кураш олиб боришаётгани айтилди. Ушбу CОVID-19 ҳақидаги маълумотлар ҳар куни ва ҳар соатда янгиланиб, тўлдирилиб борилмоқда. Ректор бундай вазиятда кадрларимизнинг ушбу муҳим маълумотларни таржимон орқали эмас, бевосита бутун дунёдаги соҳа мутахассислари, ҳамкасбларимиз билан фикр алмашиб, биргаликда енгишимиз чора-тадбирларни янада тезроқ ва самарали амалга ошишига муҳим дастак бўлиши ҳақида гапирди.
Тошкент давлат стоматология институти матбуот хизмати
Мавзуга оид
13:25 / 08.04.2023
Тошкент давлат стоматология институтида «Тиббиёт ва инновация» халқаро талабалар олимпиадаси ўтказилди
13:01 / 04.04.2023
Тошкент давлат стоматология институтида янги талабалар турар жойи очилди
16:37 / 17.12.2022
Қарор ортига беркинаётган вазирликлар: 120 йиллик бино бузилишига қайси ҳужжат асос бўлган?
10:01 / 11.11.2022