Бельгия собиқ қиролининг никоҳсиз туғилган қизи суд орқали малика унвонига эришди
Бунгача Дельфина Боэль Альберт II билан етти йил судлашган, сабаби у оталикни тан олмаган.
Бельгиянинг тахтдан воз кечган қироли Альберт IIнинг ноқонуний қизи, 52 ёшли рассом Дельфина Боэль суд орқали малика унвонига эга бўлиш ҳуқуқини олди. Бу ҳақда Бельгиянинг VRT нашри хабар бермоқда.
Суд қарори билан Боэль отаси, Альберт Саксен-Кобург-Готск фамилиясини олиш ҳуқуқига эга бўлди, шунингдек, унга «Ҳазрати олиялари» фахрий унвони билан мурожаат қилишлари керак. Энди рассом собиқ қирол меросининг саккиздан бир қисмини талаб қилиши мумкин, у расмий равишда 12,4 миллион еврога баҳоланган. VTR’нинг таъкидлашича, Боэлнинг ўғли ва қизи ҳам шаҳзода ҳамда малика унвонларига эга бўлади.
Альберт II 2013 йил 21 июлда тахтдан воз кечди. Ўшанда у қонуний дахлсизлигини йўқотди, шунинг учун Боэль оталикни тан олишни талаб қилиб, унга қарши судга мурожаат қилди. Унинг онаси, баронесса Сибилл де Селис Лонгшам Альберт II билан тахминан 18 йил давомида алоқада бўлганлигини иддао этган, Альберт II қирол бўлишидан олдин улар ажралиб кетган.
2019 йилда суд қарори билан Альберт II оталигини тасдиқлаган ДНК таҳлилини топширди. У суд кунлик беш минг евро миқдоридаги жарима билан таҳдид қилгандан кейингина тест топширишга рози бўлди. Оталик тан олинганидан сўнг, собиқ қирол Боэль туғилган пайтдан бошлаб у уни тарбиялашда иштирок этмаганлигини, лекин ота ва қиз сифатида улар ўртасида мавжуд бўлган муносабатни ҳурмат қилганлигини айтди.
Мавзуга оид
08:45 / 22.02.2023
Россиянинг эҳтимолий «жосуслик кемаси»: Бельгия тергов бошлади
10:49 / 01.02.2023
Бельгияда немисларни хавотирга солган атом реактори ўчирилди
08:00 / 28.11.2022
Бельгияда жаҳон чемпионатидаги мағлубиятдан кейин тартибсизликлар рўй берди
14:33 / 12.09.2022