Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бельгия қироли Филипп билан учрашди
Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Брюссель шаҳрига расмий ташриф доирасида 24 октябрь куни Лакен саройида Бельгия қироли Филипп билан учрашди.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Қирол Ўзбекистон етакчисининг ЕИ раҳбарияти билан музокараларининг якунларини юксак баҳолаб, Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битим имзолангани билан самимий табриклади.
Ўзбекистон – Бельгия муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Вазирлар даражасида фаол мулоқотлар йўлга қўйилган, сиёсий маслаҳатлашувлар мунтазам ўтказилмоқда, икки мамлакат парламентларида дўстлик гуруҳлари ташкил этилган.
Маданий-гуманитар ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Тошкент ва Кортрейк, Самарқанд ва Льеж шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди. Кортрейкда буюк аллома Абу Али ибн Синонинг бюсти очилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, Бельгия компаниялари Ўзбекистонда, хусусан, тўқимачилик, логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаларида муваффақиятли иш олиб бормоқда. Ўтган йили Тошкентда Бенилюкс мамлакатларининг савдо палатаси очилди.
Суҳбат чоғида Бельгия компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш, шунингдек, маданий тадбирларни ўзаро ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида Мирзиёев қирол Филиппни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Мавзуга оид
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
19:29 / 27.10.2025
Ўзбекистон президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
17:44 / 27.10.2025
2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади
11:08 / 27.10.2025