Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google янгиликлардан фойдалангани учун уч йил ичида ноширларга 1 млрд доллар тўлайди
Google кейинги уч йилда ноширларга уларнинг янгиликларидан фойдалангани учун 1 миллиард доллар тўлашни режалаштирмоқда. Reuters’нинг ёзишича, бу Google’га дунёни назорат қиладиган гуруҳлар устидан ғолиб чиқишга ёрдам бериши мумкин.
Янгиликлар ноширлари узоқ вақтдан бери бу қидирув тизимидан ўз маълумотларидан фойдалангани учун товон пули сўрашмоқда. Google ўтган йили қидирув тармоғидан қарийб 162 миллиард долларлик даромад олиб, 34,3 миллиард доллар фойда кўрган. Табиийки, бу ноширларни безовта қилган.
Google ноширларни Google News Showcase дастури ёрдамида молиялаштиради. Бу дастур шартномасини биринчи бўлиб Германиянинг қатор газеталари имзолади. Шунингдек, дастур Бельгия, Ҳиндистон, Нидерландия ва бошқа мамлакатларга тарқатилди. Аргентина, Австралия, Буюк Британия, Бразилия, Канада ва Германиядаги 200га яқин ноширлар ҳам дастурда рўйхатдан ўтдилар.
Нашриётчилар янгиликларини ўз хоҳишларига кўра дастурга жойлаш ва уни ишга тушириш орқали Google’дан янгиликларни молиялаштиришини сўраши мумкин.
Google’нинг бу ташаббуси об-ҳаво ва шу турдаги маълумотларни тарқатувчи нашрлар даромадига зарар етказгани айтилади.
Мавзуга оид
08:15
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026