Жаҳон | 22:16 / 03.10.2020
17271
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг шифокори унинг ҳолати тўғрисида маълумот берди

Трамп АҚШ миллий ҳарбий тиббиёт маркази шифохонасида даволанмоқда. 

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бу ҳақда унинг даволовчи шифокори Шон Конли маълум қилди.

"Бугун эрталабда президент ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда", - деди у журналистларга.

Шифокорнинг таъкидлашича, президент эҳтиёт юзасидан шифохонага ётқизилган.

Трамп аввалроқ коронавирус юқтириб олганини тасдиқлаганди.  У Уолтер Рид номидаги АҚШ миллий ҳарбий тиббиёт маркази шифохонасига ётқизилган. 

Мавзуга оид