Ўзбекистон | 00:41 / 04.10.2020
27656
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус Ўзбекистонда: 3 октябрь куни 398 нафар бемор соғайди, 462та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 58 238 нафар бемордан 54 854 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

3 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 238 (+97) нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент вилоятида, 27 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

3 октябрь куни Тошкент шаҳрида 241 нафар, Тошкент вилоятида 96 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Жиззах вилоятида 15 нафар, Фарғона вилоятида 10 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Шу билан бирга, 3 октябрь куни 462 ҳолатда касаллик қайд этилди, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 477 нафарга етди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 58 238 нафар бемордан 54 854 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 907 нафар бемордан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид