Жаҳон | 13:25 / 04.10.2020
8109
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Россияда кунлик ўсиш майдан буён илк бор 10 мингдан ошди

Россияда Covid-19’дан зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар сони майдан буён илк марта 10 мингдан ошди.

Фото: EPA/Vostock-photo

Оператив штат маълумотига кўра, сўнгги бир кунда Россияда 10 минг 499та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.

Москвада 3327та янги ҳолат аниқланган.

Россияда коронавирус пандемияси даврида қайд этилган жами ҳолатлар сони 1 миллион 215 мингдан ошди.

Сўнгги бир кун давомида Россиянинг 85 регионида янги касалланиш ҳолатлари аниқланган. Энг кўп ҳолатлар қайд этилиши бўйича Москвадан кейинги иккинчи ўринни Петербург банд этган - 392 бемор, яна 296та ҳолат Москва областида, 234таси Ростов областида, 201таси Нижегород областида, 179таси Воронеж областида, 176таси Архангельск областида, 172таси Свердловск областида қайд этилган.

Мамлакатда сўнгги бир кунда яна 107 киши коронавирус қурбонига айланган ва жами ўлим ҳолатлари сони 21 минг 358тага етган.

Шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 979 минг 143 нафарни ташкил этмоқда, хусусан, сўнгги бир кунда 3284 киши вирусдан халос бўлган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид