Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламентига сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
Қирғизистонда 4 октябрда ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, 7-чақириқдаги парламентга сайловларда иштирок этган 16та партиядан 4таси ўтди.
Республика марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, айни вақтда парламентга ўтиш учун зарур бўлган 7 фоизлик тўсиқдан “Биримдик” (24,96 фоиз), “Мекеним Киргизстан” (24,33 фоиз), “Киргизстан” (8,9 фоиз), “Бутун Киргизстан” (7,2 фоиз) партиялари ўтган. Уларга 6,94 фоиз тўплаган “Мекенчил” партияси қўшилиши мумкин.
Маълум қилинишича, 90 фоиз сайлов участкасидан олинган маълумотлар қайта ишланган.
Агар рақамлар ўзгармаса, парламентга ўтган партиялар орасида депутатлик ўринлари қуйидагича тақсимланади: “Биримдик” - 41, “Мекеним Киргизстан” - 40, “Киргизстан” - 15, “Бутун Киргизстан” - 12, “Мекенчил” - 12.
Бу орада 2,15 фоиз овоз тўплаган “Социал-Демократлар” партияси вакиллари муддатсиз норозилик намойиши бошлашларини эълон қилишган. Улар сайловлар натижаларини ноқонуний деб топишни талаб қилишмоқда ва бошқа партияларни уларни қўллаб-қувватлашга чақиришмоқда.
Мавзуга оид
12:20
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026