Алиев Қорабоғдаги учта қишлоқ эгалланганини маълум қилди
Илҳом Алиев аввалроқ озарбойжонлик ҳарбийлар Жаброил шаҳри (Мехакаван) ва Тоғли Қорабоғдаги бир неча қишлоқни эгаллашгани ҳақида маълум қилганди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев мамлакат армияси Қорабоғдаги қатор позицияларни назорат остига олганлигини маълум қилди.
"Бугун Озарбойжон армияси Жаброил туманидаги Шихали Оғали, Сарижали ва Мезре қишлоқларини ҳамда турли йўналишлардаги қатор стратегик тепаликларни эгаллади", — деб ёзди Алиев Twitter саҳифасида.
Илҳом Алиев аввалроқ озарбойжонлик ҳарбийлар Жаброил шаҳри (Мехакаван) ва Тоғли Қорабоғдаги бир неча қишлоқни эгаллашгани ҳақида маълум қилганди.
Тоғли Қорабоғдаги вазият 27 сентябрь куни кескинлашди. Боку ва Ереван бунинг учун жавобгарликни бир-бирларига юклади.
Низо қатнашчилари ҳарбий сафарбарлик эълон қилган. Ҳарбий тўқнашувлар натижасида ҳар икки томон йўқотишларга учраган.
Мавзуга оид
14:37 / 13.11.2024
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
21:54 / 15.10.2024
Бокуда Қорабоғни қайта тиклашга қаратилган халқаро кўргазма очилди
18:55 / 30.08.2024
“Арманистон тинчликдан манфаатдор эмас ва атайлаб вақтни чўзмоқда” — Илҳом Алиев
13:05 / 25.08.2024