Экологияга зарар етказувчи ҳодисага гувоҳ бўлдингизми? Мурожаат учун Telegram бот ишга тушди
Тошкент шаҳар Экология ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологияга зарар етказувчи ҳар қандай ҳолат бўйича онлайн мурожаатларни тезкорлик билан қабул қилиш ва зудлик билан чора кўриш бўйича махсус Telegram ботни ишга туширди. Бундан ташқари, шаҳарликлар ва шаҳар меҳмонлари экологияга зиён етказиш борасидаги ишларга гувоҳ бўлишса, ишонч телефонларига ҳам қўнғироқ қилишлари мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан қуйидагилар тақиқланади:
- чиқиндиларни белгиланмаган жойга, шу жумладан автотранспорт воситаларидан
- ташлаш ва жойлаштириш;
- чиқиндиларни ёқиш;
- суюқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга оқизиш;
- кўп қаватли уйнинг умумий фойдаланиладиган жойларида чиқиндиларни тўплаш ва сақлаш жойларини ташкиллаштириш;
- йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндиларини чиқинди тўплаш шохобчаларига ташлаш ва жойлаштириш.
Юқоридаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жисмоний шахсларга
нисбатан 669 000 сўмгача ва юридик шахсларга 1 561 000 сўмгача
маъмурий жарималар қўлланиши мумкин (ЎзР МЖтК, 91-моддаси).
Ушбу қонун талаблари бузилаётганини аниқласангиз, Тошкент шаҳар экология инспекциясига тезкор хабар беришингизни сўраймиз, дейилади хабарда.
Мурожаат учун телефонлар:
+998712778868,
+998712777543
Мавзуга оид
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди
10:56 / 03.11.2024