Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жалақудуқ ҳокими туманни “қизил ҳудуд”дан чиқаришга ваъда берди
Туман ҳокими Ҳикматилло Латиповнинг маълум қилишича, Жалақудуқ туманини “қониқарсиз” ҳудуддан чиқариш, туманнинг 2020 йил якунига қадар ривожланишини белгилаш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Бугун, 5 октябрь куни Жалақудуқ тумани Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда иштирок этган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, сессияда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл қўйилган камчиликлар халқ депутатлари ўртасида муҳокама қилинди.
Жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур сессияда тўртта сектор раҳбарлари йўл қўйган камчиликлари учун президентдан ва туман аҳолисидан узр сўради. Шу билан бирга, кечиктириб бўлмас масалаларга боғлиқ камчиликларни бартараф этиш учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганлиги ва бу борадаги ишлар бугундан амалга оширилиши бўйича ахборот берилди.



Ўзбекистон президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан масъул этиб белгиланган Комиссия томонидан ўтказилган 2019 йил таҳилларига кўра қуйидаги омиллар туманнинг “қизил” ҳудудга тушиб қолишига сабаб бўлган:
- аҳоли турмуш даражасининг ўсиб бориши ва уларнинг бандлигини таъминлаш даражаси сустлиги;
- ҳудудда йирик саноат корхоналарининг йўқлиги ёки мавжудлари тўла қувват билан ишламаслиги;
- хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида ишлар манзилли ташкил этилмаганлиги;
- инвестициялар жалб қилиш ва тадбиркорликни ривожлантиришда оқсоқликка йўл қўйилгани;
- аҳолининг ишсизлик даражаси йил бошига 13,5 фоизни ташкил этиши.
Туман ҳокими Ҳикматилло Латиповнинг маълум қилишича, Жалақудуқ туманини “қониқарсиз” ҳудуддан чиқариш, туманнинг 2020 йил якунига қадар ривожланишини белгилаш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Инвестиция дастурига киритилган умумий қиймати 94,1 млрд сўмлик 14та саноат лойиҳаси йил якунига қадар ишга туширилиши эвазига кўшимча 219 млрд 566 млн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Натижада 1752та янги иш ўрни яратилади.

Туманда умумий қиймати 13 млрд 900 млн сўмлик 53та лойиҳа ишга туширилиши эвазига кўшимча 595 млрд 624 млн сўмлик хизматлар амалга оширилади. Қўшимча 452 та янги иш ўрни ташкил этилади.
Мавзуга оид
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
17:00 / 14.12.2025
65 ёшли “йигит”: ёрқишлоқлик ота ҳамон турникда тортилади
15:01 / 17.12.2024
Андижонда фуқароларнинг машиналарини ижарага олиб, уларни йўқ қилиш билан шуғулланган йирик уюшган гуруҳ устидан суд бошланди
13:56 / 28.11.2024