Андижонда сел оқизиб кетган кўприк айтилган вақтда битказилмади. Янги муддат – 1 апрелгача
2024 йил ёзида Андижондаги йирик кўприкни сел оқизиб кетган, аҳоли кўприкни таъмирлаш пайсалга солинаётганидан шикоят қилганди. Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов бу шикоятларга жавобан қурилиш ишлари 21 октябргача тугатилишини айтганди. Аммо энди кўприкни фойдаланишга топширишнинг режалаштирилган муддати 2025 йил 1 апрелгача экани маълум қилинди.

Фото: Kun.uz
2024 йил 13-14 июл кунлари кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сел оқибатида Андижон вилояти Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари ўртасидаги Ёрқишлоқ қишлоғида сой устига қурилган кўприк қулаб тушганди.
Маҳаллий аҳоли кўприк қайта тикланмаётгани, ёғингарчилик ва қиш кунлари бошланса, вақтинчалик кўприкда юриб бўлмай қолишидан хавотирланиб, бир неча бор Kun.uz'га мурожаат қилиб чиқди.

Андижон вилоят ҳокимлиги бир неча марта қурилиш ишлари давом этаётганини билдирган эди.
28 ноябрга келиб, Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Маълум бўлишича, Оқбўйрасой устидан ўтган кўприк 1974 йилда қурилган бўлиб, узунлиги 42,7 метр ва эни 10 метрни ташкил этган. Айни вақтда объект Жалақудуқ тумани ҳокимининг 2024 йил 18 июл кундаги 280-1-21-Қ/24- сонли қарорига асосан 2024 йил “Табиий офат оқибатларини бартараф этиш” дастури доирасида таъмирланмоқда.
“Мазкур кўприк қурилишига бош пудратчи этиб “Ўзйўлкўприк” кластери Андижон филиали тайинланган. Лойиҳа-смета ҳужжатлари “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ томонидан тайёрланган ва 2024 йил 27 сентябр куни экспертиза хулосаси олинган. Хулосага асосан, объектнинг қиймати 10 млрд 997 млн сўмни ташкил этиб, жорий йилга 6 млрд сўм ажратилган. Ҳозирга қадар объектда 5 млрд сўмлик ишлар бажарилган. Кўприкнинг юк кўтариш қобилияти 70 тонна бўлиб, эни 14 метр, узунлиги 50 метрни ташкил этади”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қўшимча қатнов йўли ишга туширилган.

“Ҳозирда кўприкда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу кунга қадар демонтаж ва армакаркас тайёрлаш ишлари якунига етган. Бугунги кунда қирғоқлар темир-бетон билан мустаҳкамланиб, махсус техникалар ёрдамида кўприкнинг таянч устунларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда”, – дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, таъмирлаш ишларини 2025 йилнинг 1-чорак якунигача тугатиб, кўприкни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Аввалроқ, ҳолат юзасидан изоҳ берган Ўзбекистон бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов сел туфайли бузилиб кетган кўприкни тўлиқ таъмирлаш ишлари 21 октябрга қадар тугатилиши ҳамда фойдаланишга топширилишини айтган эди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

22:28 / 03.06.2025
Андижонда Hyundai ҳайдовчиси 5 та машина билан ЙТҲ содир этди

21:23 / 02.06.2025
Андижонда фуқаро заправка ҳудудида 2 та бўри боқиб келгани маълум бўлди

12:20 / 02.06.2025
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди

19:03 / 28.05.2025