ЖССТ Ер юзидаги ҳар ўнинчи инсон COVID-19га чалиниши мумкинлигини тахмин қилди
ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, кўрсаткичлар шаҳар ва қишлоқ жойларида ҳамда турли гуруҳларда фарқ қилиши мумкин, аммо ҳисоб-китобларга кўра, "сайёра аҳолисининг аксарият қисми" COVID-19га чалиниш хавфи остида турибди.
ЖССТ сайёрамиз аҳолисининг 10 фоизи COVID-19га чалиниши мумкинлигини тахмин қилди. Бу ҳақда ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича директори Майкл Райанга таяниб Associated Press (AP) хабар берди.
Райаннинг сўзларига кўра, ЖССТнинг ҳисоб-китоби бўйича дунёдаги ҳар 10 кишидан биттаси коронавирус юқтириши мумкин. Қайд этилишича, бу 760 млн киши демакдир.
Райаннинг қўшимча қилишича, кўрсаткичлар шаҳар ва қишлоқ жойларида ҳамда турли гуруҳларда фарқ қилиши мумкин, аммо ҳисоб-китобларга кўра, "сайёра аҳолисининг аксарият қисми" COVID-19га чалиниш хавфи остида турибди.
Агентликнинг қайд этишича, ЖССТнинг ҳисоб-китоблари дунёдаги коронавирус ҳолатлари сонидан анча кўп. Worldometer сайти маълумотига кўра, 5 октябрь ҳолатига дунё бўйича касалланиш ҳолатлари 35 миллиондан ошган.
Расмий маълумотларга кўра, дунё бўйича 1 миллиондан ортиқ киши коронавирус оқибатида вафот этган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023