Трамп қисқа вақтга шифохонани тарк этди
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз тарафдорларини қаршилаш учун ўзи даволанаётган шифохонани қисқа вақтга тарк этди.
Трамп машинада кўчада тизилиб турган тарафдорларига қўлини силкитиб кетган, бироқ машинадан тушмаган. АҚШ президенти ва унга ҳамроҳлик қилган барча кишиларда тиббий ниқоб бўлган. Президент кортежи қисқа сафардан кейин яна шифохонага қайтган.
Бундан аввалроқ эса Трамп шифохона олдида тўпланган тарафдорлари олдига чиқиши мумкинлигини айтган.
WATCH: President Trump's motorcade drives past supporters outside of Walter Reed medical center. pic.twitter.com/vxKWAFv83t
— NBC News (@NBCNews) October 4, 2020
“Биз кўчада тўпланган ажойиб ватанпарварлар учун кичик сюрприз уюштирамиз”, деб айтган АҚШ президенти твиттерда жойлаган видеомурожаатида.
Бу орада Трамп даволанаётган шифохонада ишловчи шифокор Жеймс Филлипс касаллигига қарамай, шифохонани тарк этишга қарор қилган АҚШ президентининг бу ишини қоралаб, уни “ақлсизлик” деб атаган.
Шифокорнинг айтишича, ўша “мутлақ кераксиз” сафарда Трамп билан машинада бўлганларнинг барчаси 14 кунга карантинга жойлаштирилиши лозим.
“Улар касалликка чалиниши ва ҳаттоки ўлиши мумкин. Қандайдир сиёсий саҳналаштириш учун. Трамп буни амалга ошириш учун уларга ҳаётини хавф остига қўйишни буюрган. Бу ақлсизликдир”, деб ёзган шифокор твиттерда.
Аввалроқ Трамп ва унинг рафиқасида коронавирус аниқланганди. Шундан кейин Трампни даволаш учун ҳарбий-тиббий марказга ётқизишга қарор қилинган.
Мавзуга оид
15:52 / 19.08.2023
Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023