АҚШда Трампнинг «коронавирусни енгганига» аталган тангалар сотувга чиқарилди
“Оқ уй сувенирлар дўкони” (The White House Gift Shop) веб-сайтида “Трамп COVID’ни енгди” деб аталган тангалар 100 доллардан сотувга чиқарилди. Ушбу танга АҚШ маъмуриятига алоқаси бўлмаган дўконнинг эгаси Энтони Жаннини томонидан ишлаб чиқилган тангалар сериясининг бир қисми ҳисобланади.
Жаннини тангани “Трампнинг ҳокимият тепасига келиши ва COVID вируси устидан ғалаба қозонилиши”ни тасвирловчи сериядаги охирги танга деб таърифлаган.
“Биз президент Трамп коронавирусга мусбат тест топширгани ҳақидаги қайғули янгиликларни эшитганимиздан кейин яна эътиқод қила бошладик ва унинг ҳақига дуо қилдик. Бироқ биз президентимиз бу жангнинг бошидаёқ вирусни нокаутга учрата олишини билгандик”, деб айтган дўкон эгаси.
Эсдалик тангаси Трамп шифохонани тарк этишидан олдиноқ сотувга чиққан.
Трамп 5 октябрда коонавирусдан даволанаётган тиббий марказни тарк этди. У бу ерда 2 октябрдан бери қолаётганди.
Мавзуга оид
15:52 / 19.08.2023
Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023