Жаҳон | 18:59 / 06.10.2020
2637
1 дақиқада ўқилади

Италияда коронавирус сабабли фавқулодда вазият режими 31 январгача узайтирилади

Италия ҳукумати хорижлик туристларда COVID-19 аниқланган дастлабки ҳолатлардан сўнг 31 январда олти ойга фавқулодда вазият режимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилганди. 31 июлда ушбу режим  15 октябргача узайтирилди.

Фото: AP/Andrew Medichini

Италия ҳукумати COVID-19 пандемиси муносабати билан фавқулодда вазият режимини 2021 йилнинг 31 январигача узайтиришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца маълум қилди.

"Натижалар кундан-кунга ўсмоқда, ҳушёрлик ва эҳтиёткорликка эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун, фавқулодда вазият режимини 31 январгача узайтириш тўғри танлов бўлади деб ўйлайман", - деди у.

Италия ҳукумати хорижлик туристларда COVID-19 аниқланган дастлабки ҳолатлардан сўнг 31 январда олти ойга фавқулодда вазият режимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилганди. 31 июлда ушбу режим  15 октябргача узайтирилди.

6 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 327 мингдан ошган, 36002 киши вафот этган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид