Жаҳон | 21:12 / 06.10.2020
3941
1 дақиқада ўқилади

Трамп Байден билан иккинчи теледебатда иштирок этишга тайёрлигини айтди

Дональд Трамп ўтган жума куни коронавирус ташхиси билан шифохонага ётқизилганди. У душанба куни шифохонадан чиқиб Оқ уйга қайтди.

Фото: Chris Kleponis/Polaris/Bloomberg

АҚШ президенти Дональд Трамп 15 октябрда Жо Байден билан бўлиб ўтадиган иккинчи теледебатда иштирок этиш ниятида эканлигини билдирди.

"15 октябрда Майамида бўладиган дебатни кутяпман. Бу гўзал бўлади!" – деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.

Бундан ташқари, Трамп ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини ёзди.

Аввалроқ Жо Байден агарда шифокорлар хавфсиз деб ҳисоблашса, Трамп билан дебатга тайёр эканлигини айтганди.

Дональд Трамп ўтган жума куни коронавирус ташхиси билан шифохонага ётқизилганди. У душанба куни шифохонадан чиқиб Оқ уйга қайтди.

Мавзуга оид