Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик олимлар гуруҳи ҳукуматни қатъий карантиндан воз кечишга чақирди
Олимларнинг таъкидлашича, одамларни уйдан чиқмаслик, учрашмасликка мажбур қилиш, дўконлар, овқатланиш муассасалари ва хизмат кўрсатиш объектларининг ёпилиши жамоат саломатлигига салбий таъсир қилади.
Британиялик олимлар гуруҳи аҳоли коронавирусга қарши жамоавий иммунитетга эга бўлиши учун ҳукуматни чеклов чораларидан воз кечишга чақирди. Оксфорд, Ноттингем, Эдинбург, Эксетер, Кембриж, Сассекс ва Йорк университетлари вакиллари томонидан имзоланган декларацияда мамлакатни оддий ҳаётга қайтариш сўралган.
Олимларнинг таъкидлашича, одамларни уйдан чиқмаслик, учрашмасликка мажбур қилиш, дўконлар, овқатланиш муассасалари ва хизмат кўрсатиш объектларининг ёпилиши жамоат саломатлигига салбий таъсир қилади.
Хусусан, декларация муаллифларининг фикрича, қатъий карантин болалар вакцинацияси ҳажмини камайтиради, кардиовакуляр касалликлар билан боғлиқ вазиятни ёмонлаштиради, аҳолининг руҳий саломатлиги ёмонлашишига олиб келади.
Шу билан бирга, олимлар коронавирусга нисбатан заиф қатлам (кекса ёшдагилар, сурункали касаллиги бўлган беморлар) алоҳида эътиборда бўлиши ва уларга қатъий чекловлар жорий этилиши кераклигини таъкидлашган.
Британияда кейинги ҳафталарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ янги ҳолатлар сони мунтазам ўсмоқда, охирги суткада 14 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
17:26 / 23.06.2026
Британияда ўн йил ичида еттинчи бош вазир алмашмоқда. Қиролликни кимдир ўнглай оладими?
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
18:59 / 22.06.2026
Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилди
14:24 / 21.06.2026