Спорт | 20:11 / 07.10.2020
6232
2 дақиқада ўқилади

Футзал. Ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон Эронга мағлуб бўлди

Фото: ЎФА

Тошкентда футзал бўйича Ўзбекистон ва Эрон миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Баҳсда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири саналмиш Эрон миллий жамоасига кичик фарқ билан мағлуб бўлишди. Али Иброҳими ва Таҳат Неъматиённинг голига Хушнур Эркинов битта гол билан жавоб бера олди, холос – 1:2.

Футзал. Ўртоқлик учрашуви. 
7 октябь (сешанба)

Ўзбекистон миллий жамоаси – Эрон миллий жамоаси - 1:2

Голлар: Ҳушнур Эркинов 27 - Али Иброҳими 9, Неъматиён 12.

Ўзбекистон: 12. Равшан Элибоев 3. Машраб Одилов 7. Дилшод Раҳматов 15. Суннатилла Жўраев 11. Акбар Усмонов.
Захира: 4. Ихтиёр Рофиев 8. Ҳусниддин Нишонов 10. Даврон Чориев 14. Константин Свиридов 6. Жавлон Аноров 2. Ҳушнур Эркинов 9. Дилмурод Шавкатов 5. Элбек Тўлқинов 13. Дилмурод Жумаев 1. Акмалжон Ҳазратқулов 17. Авазбек Абдувалиев

Эрон: 1. Сафар Муҳаммади, 7. Асқар Ҳасанзода, 11. Меҳди Карими, 13. Фарҳод Таваккали, 14. Алиризо Асқари.

Захира: 2. Саид Мўмини, 3. Мейсам Ҳайём, 4. Салар Оғапоир, 5. Али Роъфеи, 6. Муҳаммад Ризо Сангисафед, 8. Муҳаммад Шожари, 9. Али Иброҳими, 10. Таҳат Неъматиён.

Мавзуга оид