Ўзбекистон | 15:19 / 07.10.2020
22829
2 дақиқада ўқилади

Гулистонда кислород баллони портлаши оқибатида бир киши жароҳатлангани маълум бўлди

Бугун, 7 октябрь куни соат 08:13да Гулистон шаҳрининг Гулистон кўчасида жойлашган «Алпомиш» спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони портлаши юз берган, бироқ ёнғин келиб чиқмаган.

Фото: Telegram / @sirdaryo

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, воқеа жойига вилоят ҳокими, вилоят прокурори, ДХХ, ИИБ, ФВБ, ССБ бошлиқлари ва бошқа ходимлар зудлик билан етиб келиб, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг терговчи ва бошқа тезкор ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи, тезкор маълумотлар ва фавқулодда ҳолатлар бўйича штаб, ахборот-таҳлил гуруҳи тузилган.

Ҳамкор ташкилотларнинг тезкор-қидирув ва қутқарув кучлари тўлиқ жалб қилиниб, бахтсиз ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Мазкур воқеа оқибатида мажмуада кислород станциясига хизмат кўрсатган Д.М.тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиалига ётқизилиб, керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда, кислород балон портлаши натижасида вафот этганлар йўқ.

Мажмуада даволанаётган беморлар РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига тўлиқ жойлаштирилиши таъминланган, мажмуа ва унинг атрофида жойлашган биноларга моддий зарар етган. Бино бузилиши ва йирик талафот кузатилмаган.

Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Мавзуга оид