Коронавирус инфекцияси авж олишининг оғир белгиларини ўтказиб юбормасликнинг йўли маълум қилинди
Коронавирус инфекциясига чалинганлар касалликнинг авж олиб кетмаслиги учун оғир белгилар бўлмаганда ҳам қоннинг кислород билан тўйинганлиги даражасини кузатиб боришлари керак. Бундай тавсияни Исроилдаги Шамир Асаф А Рофе шифохонаси инфекционист врачи Галина Гольцман берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, организмда кислород миқдори камайиб кетиши – гипоксиянинг авж олишини ўтказиб юбормаслик муҳим ҳисобланади. Шифокор бунинг учун қоннинг кислород билан тўйинганлиги даражаси - сатурацияни ўлчовчи асбоб пульсоксиметрни сотиб олишни тавсия қилган.
“Чунки тиббиётда “бахтли гипоксия” деб аталувчи ҳолат бор. Бунда бемор бошида ўзини яхши ҳис қилган ҳолда ўзидаги паст сатурацияни сезмаслиги мумкин. Агар сатурация даражаси одам ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса-да, 94 фоиздан тушиб кетса, дарҳол шифохонага бориш зарур”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.
Шифокор коронавирус инфекциясининг белгилари сезиларсиз бўлса, уни оддий грипп каби даволашни тавсия қилган. Бунда осойишта қолиш, илиқ дамламалар ичиш ва зарурат бўлганда, парацетамол асосидаги ҳароратни туширувчи дори воситаларини қабул қилиш лозим. Шу билан бирга мутахассис нафас олиш тизимининг вирусли касалликлари аломатлари – йўтал, юқори ҳарорат, ҳид сезишнинг йўқолиши пайдо бўлганда иложи борича тезроқ коронавирусга тест топширишни ва ўзини яккалашни қатъиян тавсия қилган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023