Иқтисодиёт | 21:44 / 08.10.2020
4161
1 дақиқада ўқилади

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми ўтказилиш жойи бошқа шаҳарга кўчирилди

2021 йил январда Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтказилиши керак бўлган Жаҳон иқтисодий форуми Люцерн шаҳрига кўчирилди ва 2021 йилнинг 18-21 май кунлари бўлиб ўтади.

Фото: EPA

Форумнинг ташкилий қўмитаси баёнотида таъкидланишича, форум пандемия шароитида иштирокчилар ва маҳаллий аҳолининг саломатлиги ҳимояланиши ва хавфсизлигини таъминлайдиган барча шартлар бажарилгандагина бўлиб ўтади.

Навбатдаги Жаҳон иқтисодий форумининг мавзуси “Катта қайта юклаш” деб эълон қилинган. Унинг иштирокчилари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироздан кейин иқтисодиётни тиклаш йўлларини излайдилар ва бу борадаги ўз таклифларини берадилар.
 
Шу билан бирга, форум ташкилий қўмитаси ҳар йил анъанавий равишда Давосда январь охирида ўтказиб келинган форум ўрнига 25 январдан бошлаб бир ҳафта давомида “Давос суҳбатлари” онлайн-форумини ўтказади.

Жаҳон иқтисодий форумида 2022 йилда анъанавий форматга қайтишга ва форумнинг январь охирида Давосда ўтишига умид билдирилган.

Мавзуга оид