Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда "Марказий Осиё-Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми ва инвесторлар форуми бўлиб ўтади.
"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар маълум қилган.
Тойво Клаарнинг айтишича, ноябрь ойида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида иқтисодиёт ва сармоявий форум ўтказиш режалаштирилган. Унда тадбиркорлик соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида иқтисодиёт ва сармояга бағишланган биринчи форум Қирғизистонда, иккинчиси эса Қозоғистонда бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
14:42
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
18:47 / 18.06.2026