Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХШТ Арманистон ҳудудига ҳужум қилиниши ҳолатида Ереванга ёрдам беришга тайёрлигини тасдиқлади
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги ихтилофда Арманистон ҳудудига зарба берилгудек бўлса, Ереванга ёрдам беради. Буни КХШТ бош котиби Станислав Зась тасдиқлади.
Заснинг таъкидлашича, бунинг учун Еревандан тегишли мурожаат келиб тушиши керак. Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва КХШТ бўйича мажбуриятлари доирасида Арманистонни ҳимоялаши мумкинлигини айтган, бироқ Тоғли Қорабоғни эмас.
“Бизда тегишли механизмлар кўзда тутилган ва ташкилотга аъзо исталган давлатимиз ёрдам сўраши мумкин. Мен вазият бунгача бормаслигига ишончим комил. Ўйлашимча, бундай қилмаслик учун ўз халқи олдида масъулият ва теран ақл етарлилик қилади”, деб айтган Зась RT телеканалига берган интервьюсида.
У Тоғли Қорабоғдаги ихтилофда хорижий жангарилар иштирок этаётган бўлиши мумкинлигини ва уларнинг сонини айни вақтда баҳолай олмаслигини айтган. “Мен ҳозирда ихтилоф ҳудудига жангарилар ташланиши кўлами ва бунинг ташкиллаштирилиши ҳақида баҳолашим қийин. Кўринишича, улар у ерда бор”, деб таъкидлаб ўтган КХШТ бош котиби.
Зась ихтилофда бошқа давлатларнинг иштирок этиши вазиятни ҳал қилиш фойдасига хизмат қилмаслигини айтган. “Агар Туркия ихтилофда ЕХҲТнинг Минск гуруҳи доирасида ҳаракат қилаётган бўлса, у бунга тўлиқ ҳақли. Агар у белгиланган доирадан ташқарига чиқаётган бўлса, биз буни ва бошқа давлатларнинг ҳам бундай қилишини ёқламаймиз”, деб таъкидлаб ўтган Зась.
8 октябрда Россия президенти Владимир Путин Арманистон ва Озарбойжонни Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатишга чақирган. У Арманистон КХШТ аъзоси ҳисобланишини, Россия эса ушбу шартнома доирасида ўз мажбуриятларини “бажаргани, бажариб келаётгани ва келгусида ҳам бажаришини” эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026