Ўзбекистон | 19:08 / 08.10.2020
12929
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони расман 60 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8 октябрь куни ҳозирча 238та янги касалланиш ҳолати аниқлангани ва жами касалланиш ҳолатлари сони 60 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

Янги ҳолатлар (+238)
8 октябрь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани учун намуна олинган фуқаролар орасида 238та янги ҳолат аниқланиб, жами ҳолатлар сони 60 минг 26тани ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳрида 180 ҳолат; 
  • Андижон вилоятида 19 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 14 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 10 ҳолат; 
  • Сурхондарё вилоятида 8 ҳолат; 
  • Қорақалпоғистонда 7 ҳолат. 

Тузалганлар (+269)
Бугун айни пайтга қадар республиканинг 7 ҳудудида 269 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 56 минг 837 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 132 нафар, 
  • Тошкент вилоятида 86 нафар, 
  • Андижон вилоятида 17 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 11 нафар, 
  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар, 
  • Сурхондарё вилоятида  8 нафар, 
  • Қорақалпоғистонда 7 нафар бемор тузалди.

Кун давомида 4 бемор ўлими қайд этилиб, расмий статистикага кўра ўлим ҳолатлари сони 496тага етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 693 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
 

Мавзуга оид