Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти бош вазирнинг истеъфосини қабул қилмади
Аввалроқ Қирғизистон бош вазири Кубатбек Боронов ва парламент спикери Достон Жумабеков истеъфо берганди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат бош вазири Кубатбек Бороновнинг истеъфосини қабул қилмади. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот котиби Толгонай Стамалиева маълум қилди.
"Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Кубатбек Бороновнинг истеъфосини қабул қилмади", - деди у.
Қирғизистонда 4 октябрь куни парламент сайловлари ўтказилди. 5 октябрь куни дастлабки натижалар эълон қилиниши ортидан мухолиф партиялар тарафдорлари сайлов натижаларини бекор қилиш талаби билан митинг бошлади. Кун охирида намойишчилар парламент биноси ва президент қароргоҳи жойлашган Оқ уй биносига бостириб киришди. Кейинроқ Бишкек шаҳридаги бошқа ҳукумат бинолари ҳам эгаллаб олинди, шунингдек, Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси биносига бостириб кирган намойишчилар мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевни озод қилишди.
Бу воқеалар ортидан Қирғизистон бош вазири Кубатбек Боронов ва парламент спикери Достон Жумабеков истеъфо берди. Собиқ депутат, тартибсизликлар вақтида колониядан озод этилган Садир Жапаров бош вазир этиб тайинланди.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026