Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилояти ҳокими Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашди.
Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Учрашувда Ўзбекистон ва Украина алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция ҳамкорлиги ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик, саноат ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Украина билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни янада ривожлантириш, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда авиация соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлаш борасида фикр-мулоҳазалар бўлди.

Николай Дорошенко тарихимиз билан яқиндан танишиш мақсадида Хива шаҳрига ҳам ташриф буюрди.
Мавзуга оид
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
21:08 / 22.05.2026
Bloomberg: Путин урушни йил охиригача якунламоқчи, аммо ўз шартлари асосида
16:58 / 22.05.2026
Хоразм вилоятининг икки туманида ҳоким ўзгарди
09:11 / 22.05.2026