Бельгия Англияга Brexit’дан сўнг 1666 йилги қонундан фойдаланиш билан таҳдид қилди
Европа кемаларининг Британия сувларида балиқ овлаш имконияти ечилмаётган муаммолардан бири бўлиб келмоқда.
Бельгия ҳукумати 1666 йилда Англия қироли Карл II Брюгге шаҳрилик 50 балиқчига Британия сувларида тўсқинликсиз балиқ овлашга берган рухсатидан фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда Бельгиянинг Берлиндаги элчиси Виллем ван де Вурде ЕИ мамлакатлари вакиллари учрашувида маълум қилди, деб ёзмоқда Guardian.
Хабар қилинишича, учрашув Brexit ўтиш даври якунига етганидан сўнг Европа балиқчи кемаларининг Буюк Британия сувларида ҳаракатланишига бағишланган. Дипломат агарда томонлар келишувга эришолмаса, 350 йил илгариги қонундан фойдаланиш билан таҳдид қилган.
Ўз даврида Карл II брюггелик балиқчиларнинг меҳмондўстлигига ана шу тарзда миннатдорлик билдирган. У отаси Карл I қатл қилинганидан сўнг Англиядан қочган ва бу шаҳарда 1656-1659 йилларда яшаган. 1660 йилда эса Англияга қайтган ва тахтга ўтирган.
Айримлар ван де Вурденинг бу сўзлари ҳазил эканлигини таъкидламоқда, айримлар эса у жиддий гапирганини айтмоқда.
Ўз навбатида Фландрия (Бельгиянинг беш провинцияси) балиқчилик вазирлиги бу фикрнинг жиддийлигини тасдиқлади. Амалдорлар 1820 йилда ушбу имтиёзни британиялик юрист тасдиқлаганини эслатишган. Фландрия ҳукумати ҳужжат нусхасини ЕИнинг Буюк Британия билан келишувидаги бош музокарачи Мишел Барньега жўнатган, деб хабар берди Politico.
Европа кемаларининг Британия сувларида балиқ тутиш имконияти ечилмаётган муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Томонлар 2021 йил 1 январгача келгусидаги ҳамкорлик бўйича келишув тузиши лозим.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024