Жаҳон | 21:08 / 09.10.2020
7617
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича COVID-19 ҳолатлари бўйича янги рекорд қайд этилди

Энг кўп касаллик юқтириш ҳолатлари Ҳиндистон (70 496та) ва АҚШда (52 458та) қайд этилди.

Фото: AP

Дунёда янги коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича сурункасига иккинчи кун рекорд қайд этилмоқда. Ўтган сутка давомида 350 766та янги ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. 

Кеча сутка давомида 338 779та янги ҳолат қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Энг кўп касаллик юқтириш ҳолатлари Ҳиндистон (70 496та) ва АҚШда (52 458та) қайд этилди.

Worldometers сайтининг маълумот беришича, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 36,9 миллиондан ошган, 1 миллиондан ортиқ киши вафот этган.

 

 

Мавзуга оид