Қатор қонунларга аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан қўшимча ҳимоя қилишга қаратилган тузатишлар киритилди
Бир қатор қонунларга гендер тенглиги ҳамда аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан қўшимча ҳимоя қилишга қаратилган тузатишлар киритилди.
ЖКнинг 148-моддаси 2-қисмига – қонунга зид равишда ҳомиладорлик ёки болани парваришлаш сабабли ишга қабул қилишни рад этиш ёки ишдан бўшатиш ҳолатлари юзасидан тузатишлар киритилди. Ҳозирга қадар ушбу таркибдаги жиноят доирасида жабр кўрганлар сифатида фақат аёллар эътироф этилган. Бироқ болани эркаклар ҳам – оталар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар) ҳам парвариш қилиши мумкин.
Norma’нинг ёзишича, киритилган тузатишлар натижасида қонунга зид равишда ишга қабул қилишни рад этиш ёки ишдан бўшатиш ҳолатлари қуйидагиларга нисбатан содир этилган тақдирда, бундай жиноят жавобгарликка тортишга сабаб бўлади:
- аёлларга, ҳомиладорлиги туфайли;
- болани парваришлаётган шахсларга, жинсидан қатъи назар.
Санкция чоралари аввалгидек сақланиб қолди – 25 БҲМгача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан 3 йилгача маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
Бу билан бир вақтнинг ўзида аёлларни ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилди:
а) ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди. Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс - ҳуқуқбузар 1 БҲМдан 3 БҲМгача миқдорда жаримага тортилади ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олинади;
б) ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатида ёки бошқа муайян муддат мобайнида аёлларга нисбатан тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахсга:
- ордерда тегишли тақиқ белгиланган бўлса, фуқаролик қуролини олишга рухсатнома берилмайди;
- фуқаролик қуролини сақлаш ва олиб юриш тақиқланади – қурол ва ўқ-дорилари Миллий гвардия томонидан олиб қўйилади;
в) судларга тақдим этиладиган фуқаролик ишлари бўйича, моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволар ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёлларга етказилган моддий зарар учун компенсация тўлаш юзасидан даъволар бўйича даъвогарлар давлат божини тўлашдан озод этилади.
Тузатишлар 6.10.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
10:02 / 08.07.2024
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
16:02 / 09.09.2023
Кўпхотинлилик тарғиботи учун жавобгарлик: қонунчиликда янги ўзгартиришларга нима сабаб бўлди?
20:21 / 01.06.2023
ХМТ ҳамкорлари Ўзбекистондаги гендер тенгсизлиги ва камситишнинг асосий сабабларини бартараф этади
15:00 / 26.08.2022