ХМТ ҳамкорлари Ўзбекистондаги гендер тенгсизлиги ва камситишнинг асосий сабабларини бартараф этади
Берилган таклифлар орасида аёллар ва эркаклар, жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун муносиб меҳнат имкониятларини, ижтимоий ҳимояни таъминлаш чора-тадбирлари ўрин олган.

Фото: ilo.org
Ҳукумат, ишчилар ва иш берувчи ташкилотлар вакиллари Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш бўйича таклифлар борасида келишиб олди. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти хабар берди.
Тошкентда бўлиб ўтган «Ўзбекистонда гендер тенглиги ва муносиб меҳнатга эришиш йўллари» мавзусидаги конференция якунлари бўйича тенгсизлик ва камситишнинг асосий сабабларини бартараф этишга қаратилган таклифлар қабул қилинди.
Халқаро экспертлар ва дипломатик корпус вакиллари томонидан ҳам келишилган якуний ҳужжатда аҳолининг заиф қатламларига мансуб аёллар ва эркакларни ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат имкониятлари ва ижтимоий ҳимоядан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, камситишнинг кўп ва кесишувчи шаклларига барҳам бериш сиёсатини қабул қилиш зарурлиги таъкидланган.
Ҳужжат норасмий иқтисодиётдан расмий иқтисодиётга ўтишни рағбатлантириш учун инклюзив макроиқтисодий сиёсатни амалга оширишга чақиради ва ХМТ оналикни ҳимоя қилиш тўғрисидаги 183-сонли ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги 102-сонли конвенцияларини ратификация қилишга чақиради. Ҳужжатда, шунингдек, гендер тенглиги ва дискриминацияга йўл қўймаслик учун жамиятда маданиятни ўзгартириш муҳимлиги эътироф этилган.
Қайд қилинишича, 2018 йилда Ўзбекистонда аёллар умумий иш вақтининг учдан икки қисмидан кўпроғи ҳақ тўланмайдиган парвариш ва уй ишларига сарфланган бўлса, эркаклар иш вақтининг учдан биридан камроғи сарфланган.
Бундан ташқари, 2018 йилдан бери ишсизлик даражасидаги гендер тафовути сезиларли даражада ошган ва 2021 йилда аёллар ўртасидаги ишсизлик даражаси эркакларникидан деярли икки баравар кўп бўлган.
Қайд қилинишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эришиш йўлида муваффақиятга эришилган, меҳнат бозоридаги тенгсизликни бартараф этиш чоралари кўрилган бўлса-да, маълум бўшлиқлар қолмоқда.
«Ўзбекистон тарихи сиёсий ирода ва гендер тенглигини энг юқори даражада таъминлашга содиқлик билан эришилиши мумкин бўлган тараққиётнинг ёрқин намунасидир», деди ХМТ Гендер, тенглик, хилма-хиллик ва инклюзивлик бўлими раҳбари Чиди Кинг. Унинг таъкидлашича, ХМТ Ўзбекистонга ушбу соҳадаги қолган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришда давом этади.
Конференцияда Олий Мажлис Сенати раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, гендер тенглиги ва оиладаги роли бўйича Республика комиссияси раҳбари Танзила Норбоева ҳам иштирок этди.
«Хотин-қизларнинг меҳнат, ижтимоий ва бошқа мавжуд ҳуқуқларини таъминлаш борасида ҳали кўп ишлар қилиниши керак», деди у.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марказий банк Telegram орқали тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирди
Жамият | 16:34
-
Шакарга акциз тўлови бекор қилинади. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади
Ўзбекистон | 16:32
-
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
Жамият | 16:21
-
1 июлдан бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди
Ўзбекистон | 16:07
Мавзуга оид

12:33
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кенгаши мажлисида қатнашди

14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади

22:34 / 05.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади

19:50 / 28.03.2025