Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Таиланд шимолидаги темир йўл кесишмасида поезднинг автобус билан тўқнашиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 30дан кўпроқ киши жароҳат олди.
Ичида 60га яқин йўловчи бўлган автобус Самутпракан провинциясидан Чачоенгсаодаги ибодатхоналардан бирига йўналаётган бўлган. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 8да шлагбаумсиз темир йўл кесишмасида юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси семафорнинг поезд яқинлашаётгани ҳақидаги огоҳлантирувчи белгисига қарамай, кесишмадан ўтиб кетишга уринган. Поезд машинисти фавқулодда тормозлашни қўллашига қарамай, поезд автобуснинг олд қисмига келиб урилган.
Маълум қилинишича, автобусда Самутпракандаги фабрикалардан бирининг ишчилари бўлган. Полиция воқеани тергов қилишни бошлаган.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026