Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда президент сайловлари якунланди. Улар бўлиб ўтган деб топилди
11 октябрда Тожикистонда ўтган президент сайловлари ўз ниҳоясига етди. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20да ёпилди. Сайловлар овоз берувчилар иштироки 50 фоиздан ошгани сабабли бўлиб ўтган деб топилди.
Айни вақтда овозларни ҳисоблаш бошланган.
Аввалроқ республиканинг марказий сайлов комиссиясида соат 15га келиб сайловчилар иштироки 50 фоиздан ошиб, 70,7 фоизга етгани (3,4 млндан кўпроқ сайловчи) сабабли сайловлар бўлиб ўтган деб топилгани таъкидлаб ўтилган.
Сайловларда ғалаба қозониш учун номзодлардан бири сайловчиларнинг камида 50 фоизи овозини тўплаши керак. Бунда сайловлардаги иштирок 50 фоиздан кам бўлмаслиги белгилаб қўйилган.
Президент лавозимига 5 номзод кураш олиб борди: амалдаги президент Имомали Раҳмон, коммунистлардан Мирож Абдуллоев, Социалистик партиядан Абдуҳалим Ғаффорзода, аграрийлардан Рустам Латифзода ва Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода.
Сайловларнинг дастлабки натижалари 12 октябрда, якуний натижалари эса 10 кун ичида эълон қилинади.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026