Ўзбекистон | 14:21 / 12.10.2020
27727
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз кўтарилиши кутилмоқда 

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон аҳолиси минтақага Урал ҳудудидан кирган совуқ оқим таъсирини ҳис қилди. Мамлакати ҳудудининг катта қисмида ҳарорат иқлимий меъёрлардан 4-7 даражага паст бўлди. 

Бугун совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекина бошлади. Ҳарорат кундузи 19-22 даражагача кўтарилса-да, бу ҳали ҳамон меъёрдан 2-3 даражага пастдир. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди. 

Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади. 

Ҳарорат кўтарилиб бориб, кечаси 7-10 даража, кундузи 22-25 даража иссиқ бўлади, бу иқлимий меъёрлардан 2-4 даражага юқоридир.

Мавзуга оид