Жаҳон | 22:30 / 12.10.2020
5406
1 дақиқада ўқилади

Пекинга кирувчилар сони кунига 500 киши билан чеклаб қўйилди

Пекин маъмурияти Хитой пойтахтига кирувчилар сонини назорат қилишга қарор қилди. Эндиликда шаҳарга кунига фақат 500 нафаргача одамнинг киришига рухсат берилади. 

Фото: Getty Images

Пекин маъмурияти бу қарорни коронавирус тарқалиши хавотири сабабли қабул қилган. Пекинга халқаро авиарейсларга қисман рухсат берилгандан кейин шаҳар 46 та рейс ва 6870 йўловчини қабул қилган. Йўловчилардан 2 нафарида коронавирус аниқланган.

Аввалроқ Хитойнинг Циндао шаҳрида Хитой ташкил топганининг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан эълон қилинган таътиллардан кейин 12 кишида коронавирус аниқланган. Шу сабабли Циндао маъмурияти 9,5 млндан кўпроқ аҳолига эга шаҳардаги барчани коронавирусга текширишга қарор қилган. Пекиннинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази пекинликларга яқин орада Циндаога заруратсиз бормай туришни тавсия қилган.

Мавзуга оид